Тошкентдаги барча туманларда сайёр қабул ўтказаётган Тошкент шаҳар судлари раисларининг га...
Тошкентдаги барча туманларда сайёр қабул ўтказаётган Тошкент шаҳар судлари раисларининг галдаги манзили Яшнобод тумани бўлди.
Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан мазкур туман фуқароларини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
7-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари, шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам қатнашишди.
Сайёр қабулда жами 95 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари асосида 98 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Шундан,
• 40 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.
• 40 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
• 4 та мурожаат назоратга олинди.
Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан ҳатто 16 та миннатдорлик хатлари ҳам келиб тушди.
Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг:
• 22 таси жиноят ишлари бўйича;
• 40 таси фуқаролик ишлари бўйича;
• 2 таси иқтисодий ишлар;
• 5 та ижро масаласига оид ишлар бўлди.
Сайёр қабулда уй-жой низоси, судланганлик ҳолатини олиб ташлаш, доимий рўйхатга қўйиш ва паспорт олиш, зарар ва қарздорликларни ундириш, никоҳдан ажратиш, оталикка эътироз билдириш, мерос, уйдан фойдаланиш, иш стажини белгилаш ва ишга тиклаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Сайёр қабул давомида пробация назоратидаги 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди.
2 нафар маҳкумнинг эса жазо тури енгилроқ жазога алмаштирилди.
Учрашув аввалида Ли Сянь Лун Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнам ва Бош вазир Лоуренс Вонгнинг Ўзбекистон Президентига самимий саломи ҳамда эзгу тилакларини етказди\.