АсосийJamiyat

Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга 5 млн сўм миқдорида нақд пулда кредит берилади

'Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга  5 млн сўм миқдорида нақд пулда кредит берилади'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берди.

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 апрелдан:

  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
  •  кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди;  
  •  кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб беради;  
  •  ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

 “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилди.

️Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди

Унга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга экинлар навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида 3 йил муддатга гувоҳнома берилади.

 Давлат реестри ягона нусхада юритилади ҳамда ундаги маълумотлар Марказнинг веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.

 

    Бошқа янгиликлар