2021 йил 24 февраль куни соат тахминан 02:40 ларда Қибрай тумани, Оққовоқ маҳалласи, Ботаника кўчаси 18/1-уйда яшовчи, 1981 йилда туғилган М.П. нинг уйига 2 нафар ниқобли одамлар девор оша бостириб киришган. Қўлларида бўлган пичоқ ва электр шоккерли тўппончалар билан, М.П. ва турмуш ўртоғи шу манзилда бирга яшовчи 1986 йилда туғилган уй бекаси, М.П.ни қўрқитиб, М.П.ни бош қисмларига пичоқнинг соп қисми ва қўллари билан тан жароҳати етказади. Бу ҳақда darakchi.uz га Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси Руфат Рўзибоев хабар қилди.
Босмачилар пул талаб қилган вақтида, уй эгаси М.П томонидан қаршилик кўрсатилганлиги сабабли уйда бўлган 1 дона “REDMI Note-9s” русумли уяли алоқа телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ва тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида жиноятчиларнинг тахминий фотороботи тузилди.
Ушбу босқинчилик жиноятини1999 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, Д.Р., Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, миллати ўзбек, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, 2021 йил 27 март куни яшаш манзилида қўлга олинди. Жиноий шериги 2000 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, М.М. ҳам қўлга олиниб тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчилар М.М. ва Д.Р.га нисбатан “қамоқ” эхтиёт чораси қўлланилган хозирда терговни Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси олиб бормоқда.






