Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.” АЖ (давлат улуши 30,8%) мансабдор шахслари бюджет олдидаги жуда кўп миқдордаги солиқ қарзини тўламаслик мақсадида, жамият таъсисчилиги остида “E.S.” МЧЖни ташкил қилиб, шу орқали барча молиявий операцияларни амалга ошириб келганлиги, шунингдек жамиятга тегишли 7100 метр қувур линиясини арзон нархларда баҳолатиб, сотиб юбориши натижасида давлат манфаатларига 285,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.