АсосийSport

Водийдан Самарқандга отланган веломарафончи отахонлар Жиззахга яқинлашиб қолди

'Водийдан Самарқандга отланган веломарафончи отахонлар Жиззахга яқинлашиб қолди'ning rasmi

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини кенг тарғиб қилиш мақсадида фарғоналик бир гуруҳ отахонлар Фарғонадан Самарқандгача велосипедда йўлга чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда,  кеча веломарафончилар куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрига етиб келишган ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида муносиб кутиб олинган отахонлар кечга томон Гулистон шаҳрига етиб борган ва шаҳарда тунаб қолишди ҳамда бугун эрталабдан яна йўлга отланишди.Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, айни дақиқаларда улар Жиззах вилоятига яқинлашиб қолишган.

Режага кўра веломарафончилар 4 апрель куни, яна 2 кундан сўнг кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришни мақсад қилишган.

 

Бошқа янгиликлар