АсосийJamiyat

Тошкентдаги кичик саноат зонаси цехида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги кичик саноат зонаси цехида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги кичик саноат зонаси цехида 2 апрель куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин соат 14:34 да пойабзал ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси 3 дақиқадан камроқ вақт ичида ёнғин содир бўлган жойга етиб борган. Тахминан 200 метр/квадрат майдонни қамраб олган ёнғин 40 дақиқадан камроқ вақт ичида тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳам соат 14:51 да ёнғин содир бўлиб, 300 метр/квадрат майдонни қамраб олган. Дераза ва эшик ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан ёнғин 15:45 да тўлиқ бартараф қилинган, ҳеч ким жабрланмаган.

Бошқа янгиликлар