АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 11 ойида боласини сотаётган 34 нафар она қўлга олинган — суд раиси

'Ўзбекистонда 2020 йилнинг 11 ойида боласини сотаётган 34 нафар она қўлга олинган — суд раиси'ning rasmi

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди раиси М.Сафаров маълум қилди. 

Хусусан, сардобалик “Л” исмли шахснинг 2020 йил, май ойида туғилган чақалоғини  18000 (ўн саккиз минг) АҚШ долларига сотаётган вақтда  вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан қўлга олинган. Албатта, бу ҳолат бир кунда содир бўлгани билан тайёргарлик кўрилгани аниқ. Савдолашишда “Л” нинг ёнида турган ва “харидор” топиб берганлар ҳам тегишли жойда сўроқ беришгани аниқ.

2020 йилнинг 3 июнь куни эса Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи фуқаро, 22 ёшли Н.Ё. 11 май куни туғилган 23 кунлик фарзандини Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3 000 000 сўмга сотишга келишган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Н.Ё. чақалоғини сотиб, келишилган пулни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоме масжиди ёнида олган вақтида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фарғона вилоятида 2020 йилнинг 1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида 24 ёшли Г.С., (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т., ни 1500 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу суммадан 500 АҚШ долларини олаётган 2017–2020 йиллар ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185 та жиноят аниқланган. 

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда 69 та, 2018 йилда 46 та, 2019 йил 41 та, 2020 йилнинг 11 ойида 34 та ана шундай жиноятлар аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айблов хулосаси билан тегишли тартибда судга оширилган. Бу жараёнда чақалоқни сотганларга ҳам, уларни сотиб олганларга ҳам, шунингдек, ўртада воситачилик қилганларга ҳам қонуний чоралар кўрилган.

    Бошқа янгиликлар