Самарқанд вилояти бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун 18:00 га қадар вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 409 та қўпол қоидабузарлик содир этиб юрган ҳайдовчилар аниқланди.
25 та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган бўлса, 73 та ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз руль бошқарувига ўтирган.
Рейд тадбирлари давом этмоқда.






