АсосийJamiyat

Яшнобод туманидаги ички йўлларни қурилиши ва таъмирланиши учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинган

'Яшнобод туманидаги ички йўлларни қурилиши ва таъмирланиши учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинган'ning rasmi

Яшнобод туманидаги ички йўлларни қурилиши ва таъмирланишидаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи “T.Y.” ва ёрдамчи пудратчи “T.O.” МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар