АсосийSport

Самарқандда “шахмат кафеси” ўз фаолиятини бошлади

'Самарқандда “шахмат кафеси” ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида “Chess cafe” ўз фаолиятини бошлади. Шахмат кафесини очиш ташаббуси маҳаллий тадбиркор Комилжон Неъматовдан чиқди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

- “Chess cafe”ни очиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинганидан кейин туғилди. Бу жойда сиз шахмат ўйнашингиз ҳамда мазали уйғур ва миллий таомларни татиб кўришингиз мумкин, - деди тадбиркор Комилжон Неъматов.

Маълум бўлишича, мазкур кафе шахмат ихлосмандларига мўлжалланган бўлиб, “Chess cafe”нинг интерьери сизга уйдаги муҳитни тақдим этади. Бу ерда сиз ишдан кейин мириқиб шахмат ўйнашингиз ҳамда кечки нонуштага мазали таомларни тановул қилишингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу кафеда шахмат бўйича мусобақаларни ўтказиш, шахмат дарслари ва турли партияларни таҳлил қилиш учун махсус жойлар ҳам кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, “Chess cafe”да шахмат ихлосмандлари ақл гимнастикасининг сеҳрли оламига саёҳат қилишлари мумкин!

 

Бошқа янгиликлар