АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 22 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ил...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар