Ижтимоий тармоқда "ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалгач, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кеча, 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.
Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.






