Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди.
Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 %) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмади, қолганининг натижаси ижобий бўлган.
Аввалроқ Тошкент Сирдарё вилоятида ўтказилган баҳолаш жараёни ўтказилиб натижалар эълон қилинган эди.
Баҳолаш натижалари салбий бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.
"Навбатдаги баҳолаш жараёни Самарқанд вилоятида ўтказилди, унинг натижалари билан яқин кунларда танишишингиз мумкин" дейилади хабарда.






