АсосийJamiyat

Нега болалар COVID19 га қарши эмланмаяпти?

'Нега болалар COVID19 га қарши эмланмаяпти?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизматининг бу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб берди.

— Коронавирусни юқтириш ҳолати болаларда ҳам учрамоқда, аммо нега уларни эмлаш тавсия этилмаяпти?  

— Болалар ўртасида ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, дунё олимлари, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилаётган вакциналар болалар ўртасида фойдаланиш мумкинлиги ҳозирча тасдиқланмаган.  

Айни пайтгача тайёр бўлган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилган вакциналар билан болаларни эмлаш ҳозирча кўзда тутилмаган. Шунинг учун 1 апрелдан бошланган эмлаш тадбирларида 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тавсия этилмаяпти.  

    Бошқа янгиликлар