АсосийJamiyat

Сирдарёда автокредитлар қилиб беришни ваъда қилган МЧЖ фош қилинди

'Сирдарёда автокредитлар қилиб беришни ваъда қилган МЧЖ фош қилинди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида фуқароларга қулай шартлар асосида автокредитлар беришни ваъда қилган МЧЖнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.С., Н.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш ва ноқонуний даромад орттириш мақсадида, “Y.N.” МЧЖни ташкил этиб, Гулистон шаҳрида ижарага олинган бинода мижозларга хизмат кўрсатувчи офис сифатида фойдаланиб, фуқароларни фоизлари юқори бўлмаган ва қулай шартлар асосида қисқа муддатда автокредит ажратиб беришга қизиқтириб, 34 нафар фуқаронинг жами 425,8 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

👉 t.me/Department_uz

    Бошқа янгиликлар