АсосийSport

Бокс кечаси: Санжар Турсунов сўзининг устидан чиқди, Ҳасанбой WBA International камарини қўлга киритди

'Бокс кечаси: Санжар Турсунов сўзининг устидан чиқди, Ҳасанбой WBA International камарини қўлга киритди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентда катта бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Кечада "Даракчи" мухбири иштирок этмоқда. 

Бокс кечасидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мен фақат ғалаба учун жанг қиламан дея таъкидлаган Турсунов сўзини устидан чиқди.

6 раунд этиб белгиланган жангда барча ҳакамлар бир овоздан Санжар Турсуновнинг ғалабасини қайд этишди.

Бокс кечасидаги навбатдаги жангда ҳамюртимиз 48,7кг ваз тоифасида Ҳасанбой Дўсматов биринчи енгил вазн тоифасида WБА Интернатионал камари учун танзаниялик Муҳсин Кизотага қарши рингга кўтарилди.

«Ҳумо арена»га йиғилган ҳамюртларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида Рио-2016 Олимпиада чемпиони, 2018 йил Джакартада ўтказилган Осиё ўйинлари ҳамда 2017 йил Гамбургда ўтказилган жаҳон чемпионати кумуш медаллари соҳиби ва 2015 йили Бангкок, 2017 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ажойиб жанг ўтказди.

Жангнинг иккинчи раундида 2 та накоутдан сўнг кучли зарба ўтказиб юборган Муҳсин Кизота ўзига кела олмади ва бош ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.

Шундай қилиб, Ҳасанбой Дўсматов биринчи енгил вазн тоифасида WБА Интернатионал камарини қўлга киритди.

    Бошқа янгиликлар