АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ёмғирли бўлади. Баъзи ҳудудларда сел келиши хавфи бор

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво ёмғирли бўлади. Баъзи ҳудудларда сел келиши хавфи бор'ning rasmi

Синоптикларнинг хабарига кўра, 4 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 💨Ғарбий шамол 17-22 м/с гача эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқдан юқори бўлмайди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 12-17° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар