Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Нуробод тумани, “Улус” МФЙда яшаб келган, 2006 йил 24 майда туғилган Жумаев Шахрам Илхомович, 2021 йил 20 февраль куни соат тахминан 15:00лар атрофида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 150-155см. атрофида, сочлари қора, қоши қора рангда қалин, кўзлари қора, юзлари юмалоқ, ўртача гавдали, тишлари табиий, лаби чўзинчоқ.
Эгнида бўлган кийимлари: бошида қора рангли бош кийим, кўк-қора рангли чопони, оёғида қора рангли ковуши бўлган.
Жумаев Шахрамни кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралмоқда.






