1

Жиззахда 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 04.04.2021, 16:17
Теглар: ​Жиззах
Жиззахда 20 йил аввал мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс қўлга олинди

Жиззахда 2001 йилда мактаб ўқувчисини пичоқ билан қўрқитиб, зўрлаган шахс ўғирлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Пахтакор туманида 2021 йил 23 февраль куни номаълум шахс Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг уйида ҳеч ким йўқлиги ва хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланиб, ўғирликка тушган. Аниқланишича, у соат 19:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида уйга кириб, ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузган ва 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор қидирувда ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир этилгани маълум бўлган. Шундан сўнг ундан 351 минг сўм пул маблағи ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти аниқланган. Келтирилишича, М.Б. 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги уйлардан бирининг ётоқхонасига кирган ва пичоқ билан қўрқитиб, мактаб ёшидаги қизни зўрлаган. Жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўзининг яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. Бундан ташқари, у бу ҳақда бировга айтса, қизни ўлдириш билан таҳдид қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

29.04.2024, 17:42

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш...
Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди (видео)

12.11.2022, 00:20

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.Маълум бўлишича,...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1