АсосийJamiyat

Наманганда юк машина ҳайдовчиси йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборди

'Наманганда юк машина ҳайдовчиси йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Жорий йил 19 март куни соат 14:00 ларда, Поп тумани Майдамиллат-Навбаҳор йўлининг 1 км.да, ГАЗ-53 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида кетаётган 2003 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, ўнг елка суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар