АсосийJamiyat

Адиб ва журналист Ёрқул Умаров вафот этди

'Адиб ва журналист Ёрқул Умаров вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлари ижодий уюшмалари аъзоси, Навоий вилояти журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб ва журналист УМАРОВ ЁРҚУЛ ТОШҚУЛОВИЧ 71 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар берди. 

Ё.Умаров 1950 йил Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.

Ажойиб устоз Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни журналистика факультетини тамомлаб, дастлабки иш фаолиятини Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришлар давлат қўмитасининг қозоқ таҳририятида бошлаган.

Ёрқул Умаров узоқ йиллар республика, Бухоро ва Навоий вилояти радиоканалларида самарали фаолият олиб борган.

 

    Бошқа янгиликлар