АсосийJamiyat

Булоқбоши туманидаги далалардан бирида газ ёнаётганлига расмий муносабат берилди

'Булоқбоши туманидаги далалардан бирида газ ёнаётганлига расмий муносабат берилди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Aндижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳудудидаги далалардан бирида газ ёнаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борди.

Булоқбоши тумани “Чақар” МФЙ ҳудудидаги дала майдонида 7 ой олдин янги нефт қудуғи топилгани маълум бўлди. Ҳозирги кунга келиб, ушбу қудуқдан нефт олиб бўлинган ва у ерда тегишли хизматларнинг назорати остида режа асосида синов жараёнлари олиб борилмоқда. Хусусан, мазкур жараёнда ерости қудуғидан чиқаётган турли чиқиндилар, сув аралаш газ миқдори текширилиб, соф табиий газ олиш ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу газ қудуғи далада, аҳоли яшаш пунктидан 3 км. узоқликда жойлашган.  

Ҳолат тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар