Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 30 март, чоршанба куни «Forza» вояга етмаган болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 14:55 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4E-34 автомобиль йўлининг 19-километрида содир бўлган. Зомин–Жиззах йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Forza» пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган. Оқибатда у оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан чора кўрилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






