АсосийJamiyat

ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди

'ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди'ning rasmi

ДХХ органлари 2020 йилда тўртта терактнинг олдини олди, деб хабар берди ЎзА ДХХ матбуот хизмати маълумотига кўра. Уларнинг иккитаси Ўзбекистонда, иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди, дейилади хабарда.

ДХХ маълумотларига кўра, ўтган йили 67 та яширин гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Бундан ташқари, экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди.

747 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди, таъкидланди хабарда.

Шунингдек 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

    Бошқа янгиликлар