Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳавонинг ўзгариб туриши, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво 15-17° илиқгача, шимолий ва жанубий ҳудудларда 20-25° илиқгача исийди.
6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18-20° илиқгача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.
7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23-26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27-32° илиқгача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га кўпдир.
5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!






