АсосийJamiyat

Тошкент – Наманган – Тошкент йўналишида мунтазам авиқатновлар қайта тикланди

'Тошкент – Наманган – Тошкент йўналишида мунтазам авиқатновлар қайта тикланди'ning rasmi

Бугун, 5 апрель санасидан эътиборан “Uzbekistan airways” авиакомпанияси Тошкент – Наманган – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни қайта тиклади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Эрта тонгда “Namangan xalqaro aeroporti” МЧЖга Тошкент – Наманган йўналишида парвозни амалга оширган  Airbus А-320 русумли ҳаво кемаси келиб қўнди. Ушбу рейс орқали 51 нафар ҳамюртимиз ўз манзилига етказилди.  

Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада икки маротаба душанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.  

HY 095 Тошкент – Наманган 08:30/09:30

HY 096 Наманган – Тошкент 10:30/11:30

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

 

 

    Бошқа янгиликлар