АсосийJamiyat

Россияда қийин вазиятда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

'Россияда қийин вазиятда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида узоқ вақтлардан буён вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ва сўнгги ойларда паспортини йўқотиб, одам савдоси қурбонига айланиб қийин вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.К Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси томонидан И.Кни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ  барча ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгач, у Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали кўмагида Москва-Фарғона чартер рейси орқали Ватанга етиб келди.

Бошқа янгиликлар