АсосийJamiyat

Энди сайтлар ҳам Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситаларига аъзо бўлиши мумкин

'Энди сайтлар ҳам Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситаларига аъзо бўлиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА)нинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. ЯНГИ НИГОҲ” Миллий медиа дастури ҳамда ЎзЭОАВМА ва унга аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига мўлжалланган Ривожланиш дастури вазифаларини ижро этишга бағишланган Умумий йиғилиши — конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканаллар, кабель телевидение студиялари директорлари бош муҳаррирлари, ижодий ва техник ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан ЎзЭОАВМА Бошқруви раиси Ф.Абдухолиқов, ассоциация бош директори Ж.Сафоев, Экспертлар кенгаши раиси Ш.Ғуломов ва бошқалар сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётгании, мамлакатни ҳар тарафлама ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини кучайтириш, мулкчилик шаклидан қатъи назар медиа-бозорда улар учун тенг шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни шакллантириш сингари масалалар бўйича тўхталиб ўтишди.

Мазкур миллий медиа дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, ЮНЕСКО ва Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари сингари бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

“Янги Ўзбекистон янги нигоҳ” медиа дастури ўз ичига Ўзбекистон электрон оммаваий ахборот воситалари (ЎзЭОАВМА) фаолиятини кенгайтириш, Ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик, Республика ҳудудидаги нодавлат электрон ОАВларни янада ривожлантириш, ёш журналистлар учун кенг имкониятлар яратиш, етук мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, фаол журналистларни рағбатлантириш, хорижий жамоатчиликни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ўтказиладиган тадбирлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича хабардорлигини ошириш, шунингдек, бу йилги сайловолди кампаниясининг хорижий ОАВларда холисона ёритилиши таъминлаш, Ўзбекистон Президентининг фан, маданият ва санъатни ривожлантириш, маданий меросни сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш юзасидан амалга ошираётган ислоҳотларини, миллий ва халқаро жамоатчиликни Янги Ўзбекистоннинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, Учинчи ренессанс ғояларини оммалаштиришдаги ҳиссасини кенг ёритиш сингари бўлимлардан иборат бўлиб, жами 60 та лойиҳани қамраб олади.
Дастур доирасида “Янги Ўзбекистоннинг юзи”, “Янги Ўзбекистондан гапирамиз”, “Бизнинг мамлакатимиз – бизнинг тақдиримиз”, “Ҳафта якунлари”, “Эркин фикр”, “Янги Ўзбекистонда аёлнинг ўрни”, “Келажак биз билан”, “Ўзбекистон жаҳонга юз тутмоқда”, “Диққат марказида – Ўзбекистон”, “Учинчи ренессансга нигоҳ” сингари ва бошқа кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Конференцияда “Реклама тўғрисидаги қонун”га ўзгартириш ва қўшимчилар киритиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқиш, телерадиоканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг янгиланган таркиби ва низомларини тасдиқлаш, ЎзЭОАВМАга янги аъзоларни қабул қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар