АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонга илиқ ва қуруқ ҳаво массаларининг кириб келиши бошланади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаларининг кириб келиши бошланади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар