ССВ хабарига кўра, 2021 йил 5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83935 (+133) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 3 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 16 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 3 нафари Тошкент вилоятида,
- 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81881 (+118) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.






