АсосийJamiyat

Намангандаги ЙТҲдан сўнг 3 кун ўтиб ҳайдовчи вафот этди

'Намангандаги ЙТҲдан сўнг 3 кун ўтиб ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Жорий йил 1 апрель куни соат 14:00 ларда, уйчи тумани Пунгон-Наманган-Андижон йўлининг 93-км.да "ВАЗ-2101" русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия лат ейиши ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шу йил 4 апрель куни вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар