АсосийJamiyat

Самарканд вилояти халқ таълими раҳбар ходимларини баҳолаш натижалари: 51 фоиз ходим синовдан ўта олмади

'Самарканд вилояти халқ таълими раҳбар ходимларини баҳолаш натижалари: 51 фоиз ходим синовдан ўта олмади'ning rasmi

Бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойланади, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Самарканд вилоятида 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимиларининг баҳолаш жараёни якунланди. Баҳолаш натижасида 29 нафар (51,8 %) ходим синовдан ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади (https://vacancy.argos.uz/). Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Навоий вилоятида ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар