АсосийJamiyat

Энди Тошкентнинг жамоат транспорти ҳайдовчиларига босиб ўтган масофасига қараб ҳақ тўлаш амалиёти жорий қилинади

'Энди Тошкентнинг жамоат транспорти ҳайдовчиларига босиб ўтган масофасига қараб ҳақ тўлаш амалиёти жорий қилинади'ning rasmi

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бўлими бошлиғи Шаҳбоз Ғофуровнинг сўзларига кўра, яқин кунларда пойтахт жамоат транспорти ҳайдовчилари тушум режасидан озод қилиниб, уларга босиб ўтган ҳар бир километрига қараб ҳақ тўлаш амалиёти жорий этилади.

Компания вакили бунга айрим ҳайдовчилар тушум режасини бажариш учун қоидага зид равишда антеннани ўчириб қўйиши ёки ўрнатилган GPS-трекернинг модификациясини ўзгартириши каби ҳолатлар учраётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Таъкидланишича, ишлаб чиқилган лойиҳага кўра келажакда ҳайдовчилар йўлкира учун пул йиғишдан озод қилинади, улар фақат рейслар ҳаракати жадвали ва интервалига риоя қилишлари лозим бўлади.

    Бошқа янгиликлар