АсосийJamiyat

Эмлангандан кейинги асоратларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?

'Эмлангандан кейинги асоратларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?'ning rasmi

Ушбу саволга Ўзбекистонда  ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовлари жараёнлари ҳақида ахборот бериб турувчи канал жавоб берди:

"Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи, аҳволи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжати билан расмийлаштирилади.  

Барча эмлаш масканларида эмлаш бўйича мутахассислар асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар билан таъминланган. Барча эмлаш мутахассислари эмлашдан кейинги салбий реакцияларни бошқариш бўйича тегишли тайёргарликдан ўтган. COVID-19 га қарши эмланиш билан боғлиқ аллергик реакция кузатилган ҳолларда тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилади"

    Бошқа янгиликлар