Россия иш берувчи ташкилотлари вакиллари иштирокида ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтиш учун касбий малака билан биргаликда рус тилини ҳам билиш талаб этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Унда айтилишича, бунинг учун республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган ўқув марказларда рус тилини ўрганиш имконияти мавжуд. Ушбу курсларда рус тилини ўрганиш бепул.
Ўқишни муваффақиятли якунлаганлар патент учун Россия тарихи ва қонунчилиги ҳамда рус тили бўйича имтиҳон топшириб сертификатга эга бўлиш имкониятини қўлга киритади.






