Ижтимоий тармоқларда турар жойлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси ёзувлари пайдо бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Мирзо-Улуғбек тумани “Бўз” маҳалласида бир нечта уйлар деворларида ёзувлар пайдо бўлган. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани аниқланди.
Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар – 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В.ларнинг шахслари аниқланган.
Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган телеграм каналда иш ҳақида эълон чиққанлигини маълум қилди. Б.И. номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдиришган.
Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда.
27.11.2021, 22:24
Эртага, 28-ноябр куни ўтказилаётган “Саломатлик сари 5000 қадам” ярим марафон муносабати билан вақтинча соат 08.00 дан 14.00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу...01.10.2021, 17:43
Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум...07.09.2021, 18:53
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганлиги ҳақидаги хабар остида вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур видеотасвир юзасидан...05.09.2021, 18:19
Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбир давомида аниқланишича, муқаддам судланган 42 ёшли Aбдураҳим В. ўз уйида 3 ой давомида тегишли рухсациз болалар учун диний адабиётдан...