Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Feel Tashkent фототанловини эълон қилади! Танловга тақдим этилган энг яхши фотоасарлар истиқлол байрами арафасида нашр этилиши режалаштирилган Тошкент тарихи ва тараққиётига бағишланган китобда чоп этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимли Матбуот хизмати хабар берди.
"Feel Tashkent" учун фотосуратлар олиб, тановда иштирок этишингиз ва ғолиб бўлиш имконини қўлга киритишингиз мумкин.
Пойтахтнинг сўнгги йиллардаги янгиланган кўринишини суратга олишингиз талаб этилади.
Фотосуратларни албатта #FeelTashkent2021 хештеги билан юбориш кераклиги айтилмоқда.






