АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони маълум бўлди

'Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони маълум бўлди'ning rasmi

Аҳолиси 34,5 миллиондан ошган Ўзбекистонда, фуқароларининг қанча қисмида интернетдан фойлаланиш имконияти бор ва қанча одам бугунги куннинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган Telegram, Instagram, Facebook каби ижтимоий тармоқларга киради?

Канаданинг Hootsuite компанияси берган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 18,6 миллион интернет фойдаланувчиси бор. Ўтган 2020 йилга солиштирганда ушбу кўрсаткич 263 мингга ( +1,4%) ўсган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони эса 4,6 миллионни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2020 йилга нисбатан 1,4 миллионга ( +44%) ортган.

    Бошқа янгиликлар