Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 30 март, сешанба куни «Cobalt» билан тўқнашган «Nexia»даги йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 17:30 атрофида Аннарус қишлоғи ҳудудидан ўтган А-378 Ғузор–Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида содир бўлган. «Cobalt» ҳайдовчисининг таъкидлашича, у Тошкентдан Ғузорга қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Қайд этилишича, автоҳалокатга «Nexia» ҳайдовчиси кутилмаганда қайрилмоқчи бўлганида қарама-қарши томондан келаётган «Cobalt» билан ўртадаги масофани чамалай олмагани сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида «Nexia» салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати туфайли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.






