АсосийJamiyat

Кеча юртимизда 14 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

'Кеча юртимизда 14 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди'ning rasmi

6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан  жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.  Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49602 нафарга етди.  

6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:  

  • Самарқанд вилояти (3437 нафар),  
  • Тошкент вилояти (1708 нафар),
  • Андижон вилояти (1633 нафар),  
  • Тошкент шаҳри (1630 нафар),  
  • Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилди.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар