АсосийJamiyat

Зоминда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади

'Зоминда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади'ning rasmi

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6201-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:  

  •  “Зомин” туристик-рекреацион зонаси;
  •  “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;
  •  Туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.

 

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

 2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.  

 

    Бошқа янгиликлар