АсосийJamiyat

Навоийда аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилинганлиги фош этилди

'Навоийда аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилинганлиги фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Хатирчи-Учқара” газ тўлдириш шаҳобчаси мансабдор шахслари фуқаро С.А.га аҳоли истеъмоли учун ажратилган 7,2 тонна суюлтирилган газни ҳар бир килограммини 2,5 минг сўмдан ҳисоблаб, 300 АҚШ доллари ва 14,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳобча мансабдор шахслари умумий қиймати 16,2 млн сўлик 5 тонна суюлтирилган газни ҳисоботларга қўшиб ёзиш орқали ортиқча чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар