АсосийJamiyat

Россельхознадзор Фарғонадан Россияга помидор ва қалампирдан бошқа барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди

'Россельхознадзор Фарғонадан Россияга помидор ва қалампирдан бошқа барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга қўйилган вақтинча тақиқни олиб ташлади. Бу ҳақда Россельхознадзор расмий сатида хабар берилди. 

“Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Россия Федерациясига экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатлаш борасида назоратнинг кучайтирилгани ҳақидаги маълумотидан келиб чиқиб, “Россельхознадзор” 2021 йил 7 апрелидан бошлаб Ўзбекистон томонининг берган кафолатларига асосланиб Россия Федерацияси ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампирдан бошқа барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат беради”, - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар