2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
- Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 24 нафари Тошкент вилоятида,
- 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1454 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.






