Телеграмдаги каналлардан бирида “Aбитуриентлар пули қаерга кетмоқда?” сарлавҳаси остида пост эълон қилинди. Унда Давлат тест маркази автомобил учун бир дона сигнализация, бир дона коврик ва бир дона чехолни 9 696 000 сўмга сотиб олгани айтилиб, танқид қилинган.
Бу бўйича Давлат тест маркази қуйидагиларни маълум қилди:
"Қайд этилган сумма бир дона сигнализация, коврик ва чехол нархи эмас, балки 4 та машина учун харид қилинган барча товарлар ва уларга кўрсатилган техник хизматларнинг умумий миқдоридир.
Мазкур харидлар Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали амалга оширилган бўлиб, қуйидаги расмда ҳар бир товар ва кўрсатилган хизмат бўйича батафсил маълумот акс этган.
Шунингдек, ушбу харидлар буджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, абитуриентлардан тест синовида иштирок этиш учун ундириладиган йиғимга ҳеч қандай алоқаси йўқ.






