АсосийJamiyat

Алимент тўламаган избосканлик оталар 15 суткага қамалди

'Алимент тўламаган избосканлик оталар 15 суткага қамалди'ning rasmi

️Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 04.09.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.А ҳисобидан ундирувчи Х.У фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Фуқаро С.А томонидан қасддан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши натижасида 17 млн 178 минг сўм алиментдан қарздорлик йиғилишига сабаб бўлган.

Ёки, суднинг 27.04.2005 йилдаги қарорига асосан Т.А вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб, ундирувчи И.Нга шу кунга қадар 19 млн. сўм миқдордаги алимент пулларини тўламасдан вояга етмаган фарзандларининг таъминоти ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Шу каби, фуқаро Т.Л эса вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб, жами 13 млн 139 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўламасдан келган.

Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди томонидан юқоридаги маъсулиятсиз оталар Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 47-4-моддаси билан жавобгарликка тортилиб, суд қарори билан уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар