АсосийJamiyat

Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади

'Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонига кўра, Кинокомпаниялар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Унда Ўзбекистон ҳудудида фильм суратга олган хорижий кинокомпаниялар харажатларининг 10 фоиздан 25 фоизгача миқдорда қопланади. Ребейт тизими бутун дунёда мавжуд. Буни ўзимизда қўллаш нафақат киносаноатига балки туризм соҳасига фойда келтиради.

Маҳаллий кинокомпаниялар учун эса фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади. Бундан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмлар мустасно. Мазкур чора кинокомпанияларни ўз харажатларини ҳаққоний кўрсатишга ундаш орқали соҳада “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар