1

Тошкентда 60 ёшни "уриб қўйган" аёлнинг қинғирликлари фош бўлди

ЖИНОЯТ 08.04.2021, 20:46
Тошкентда 60 ёшни "уриб қўйган" аёлнинг қинғирликлари фош бўлди

Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Фирибгарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Тергов ҳаракатлари давомида, 2020 йилнинг 29 июнь куни соат 15:00 ларда 60 ёшли Татьяна В. ва 57 ёшли Алишер С.,лар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида қурилиш фирмаси раҳбари 52 ёшли Руслан Ф.,га унинг номидан Давлат дастури бўйича тендерда иштирок этиб, 620 000 АҚШ долларлик қурилиш объекти ва лойиҳасини ютиб беришларини ваъда қилиб, ундан Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган чорраҳада 61 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1