8 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 18224 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83076 нафарга етди.
- 8 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (2698 нафар),
- Сурхондарё вилояти (2110 нафар),
- Андижон вилояти (1895 нафар),
- Қашқадарё вилояти (1760 нафар),
- Хоразм вилояти (1591 нафар),
- Фарғона вилояти (1487 нафар),
- Жиззах вилояти (1150 нафар),
- Самарқанд вилояти (1140 нафар),
- Тошкент шаҳри (1078 нафар),
- Тошкент вилояти (1029 нафар) банд қилди.
Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимиздан кейин Наманган вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошди, тдейилади хабарда.






