АсосийJamiyat

"Ўзавтосаноат" АЖни ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз ишини бошлади

'"Ўзавтосаноат" АЖни ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз ишини бошлади'ning rasmi

«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибий корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

 Хабарга кўра, соҳанинг трансформация дастурини биргаликда амалга оширилиши автомобиль бозорини ислоҳ қилиш учун зарур иқтисодий шароитларни ҳамда трансформация ва босқичма-босқич «Ўзавтосаноат» ва унинг таркибий корхоналарини хусусийлаштириш орқали мамлакатда рақобат муҳитини яратади. Трансформация жараёнида саноатни бошқаришнинг эски моделидан воз кечиш, маҳсулот сифати ва ҳажмига бевосита таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш режалаштирилган.

Қайд этилшича, ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизгача кўтарилиши самарали бошқарувниг натижаси бўлади. Бу эса, ўз ўрнида, маҳсулотнинг чакана нархини пасайтиришга имкон беради. Биринчи босқичдаёқ ушбу дастур «Chevrolet Tracker» ва «Onix» каби моделларни ишлаб чиқарилишини бошлашни назарда тутади. Трансформация жараёни қуйидаги 7 та йўналиш бўйича амалга оширилади:

- савдо ва маркетинг;

- янги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ва хусусийлаштириш;

- харидорлар ва таъминотчилар билан ишлаш;

- ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш;

- айланма маблағларни мувофиқлаштириш;

- молиявий кўрсатгичларни яхшилаш;

- рақамлаштириш ва ахборот технологияларни жорий этиш.

Маълум қилинишича, трансформация стратегияси ва дастури доирасида қуйидаги босқичлар белгиланган:

- 2021-2022 йилларда «Ўзавтосаноат» ва унинг таркибий корхоналарини трансформация қилиш, шунингдек, жорий операцион фаолиятни (корпоратив бошқарув, ишлаб чиқариш, молия, савдо ва сотувдан кейинги хизмат) оптималлаштириш ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш;

-2022-2025 йилларда ҳамкорлар билан биргаликда янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақтни икки баравар қисқартириш, маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизгача ошириш, электромобилларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик ва босқичма-босқич «Ўзавтосаноат» таркибий корхоналари улушларини хусусий секторга сотиш.

Бошқа янгиликлар